Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хорижий иш берувчилар қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда

error

2022-06-23

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори билан тасдиқланган хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий –маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича «Йўл харитаси»нинг 20-банди ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томанидан Нукус шаҳри «Ишга марҳамат» мономарказида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркада фуқароларимизга меҳнат миграцияси тизими доирасида хорижга чиқиб кетаётган фуқароларимиз хорижда бўлиб турган даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида ахборот-маслаҳалари берилди.