Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг Мудофаа ишлари бошқармаси ва унинг туман-шаҳар  бўлимларида белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, 2024 йил Қуролли кучлар резервига бўшатилган ва оталиққа олинган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, бунда жами 375 нафар 2024 йилда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ва оталиққа олинган 110 нафар ёшлар иштироки таъминланди.

error

2024-06-11

             Хусусан, 2024 йил 11 июнь куни Нукус гарнизони маънвият ва маърифат марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилиб, тадбирда жами 7 та тумандан 430 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Тадбирда Нукус ҳарбий прокурори У.Абдирахимов ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлври қўмондони генерал-майор Ф.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси камбағаликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ёшлар ишлари агентлиги ходимлари, тадбиркорлар ҳам иштирок этишиб, ёшлар билан уларнинг қизиқишлари ва бандлиги бўйича суҳбат ўтказилди
               Тадбирдан кўзланган асосий максад муддатли харбий хизматдан кайтган ва оталиққа олинган ёшларни иш билан таъминлаш бўлиб, якунда 3 нафар ёшларга Миллий гвардияга контракт асосида ҳарбий хизматга, 18 нафар ёшларга Мономарказга ўқиш бўйича йўлланма ва 16 нафарига "Enter injiniring" корхонасига ишлаш учун йўлланмалар берилди.
              Тадбир сўнгида оталиққа олинган Қорақалпоғистон Давлат университети ва Нукус Давлат педагогика институтининг Нукус шаҳар "Қум овул" МФЙда яшовчи талабалари ёшларига Нукус гарнизони ҳарбий музейига саёхат уюштирилди.