Янгиликлар
Янгиликлар
2022-11-26
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Таўық бурын пайда болғанба яки мәйекпе?" сарлавҳали хабар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш ўтказди.
Унга кўра, қуйидагиларни маълум қиламиз:
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Мактабгача таълим бўлимига қарашли 60-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2022 йил
13 августдаги № 43-13-0-Қ/22 қарорига асосан 2022 йил 23 сентябр куни
№ 313-13195Қ/22- сонли Нукус шахар хокимлигининг қарорига асосан устав қабул қилиниб, янгидан очилган.
Шунингдек, 60-сонли мактабгача таълим ташкилоти штат жадвали
2022-йил 12-ноябрда Нукус шаҳар Молия бўлими томонидан тасдиқланган.
Шунга асосан 60-сонли МТТ томонидан Нукус шаҳар Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлар тўғрисида хисобот топширган. Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иш сўраб рўйҳатда турган 4 нафар фуқарога йўлланма берилган. Йўлланма берилган фуқароларга танлов ўтказиш вақтида иш сўраб рўйҳатда турган Нукус шаҳар “Жанг базар” МФЙ ҳудудида яшовчи ишсиз фуқаролар ҳам танловда қатнашиш мақсадида 60-сонли мактабгача таълим ташкилотига боришган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 72-моддасида Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ евазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин деб белгиланганидан.