Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Фаолият йўналишлари

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 
вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бош бошқарманинг вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳокими, туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорликни амалга ошириш;

            аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ва бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани баҳолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;

коворкинг-марказлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш молиялаштирилишини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан грант ва субсидиялар берилишини ташкил қилиш;

ишсизларни касбга ўқитиш марказлари билан ҳамкорлик қилиш;

мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай тури билан курашиш;

ишсизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

ўз-ўзини банд қилишнинг мақбул шаклларини фуқароларга кенг тушунтириш ва имтиёзли микрокредит олишлари учун тавсиялар бериш;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ва идора бўйсунувидаги ташкилотларда молия назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги буйруқларининг, Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимиятининг қарор ва фармойишларининг ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат қилади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотларда молиявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, банд бўлмаган аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малакани баҳолаш хизматларига бўлган давлат буюртмасини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга ошириш, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликлари, ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш марказлари ҳамда малакани баҳолаш марказларига ҳақ тўлаш бўйича туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

коворкинг-марказларни ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари таклифларини умумлаштиради, шунингдек уларни сақлаб туришнинг молиялаштирилишини ташкил этади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини ташкил этади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;

оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарор (буйруқ)лар қабул қилади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.

Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бевосита ўзи томонидан, шунингдек ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлар орқали бажарилишини таъминлайди.