Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Вазир Нозим Хусанов Германиянинг Эрфурт таълим маркази бош директори Франк Белкнер билан онлайн музокара ўтказди.

error

2022-07-26

Вазир Нозим Хусанов Германиянинг Эрфурт таълим маркази бош директори Франк Белкнер билан онлайн музокара ўтказди. Унда вазирлик тизимидаги мономорказлар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Нозим Хусанов- "Биз биламизки, Германиянинг Эрфурт ўқув маркази узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, бир қатор нуфузли компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Бугун сизлар билан музокаралар давомида мен Ўзбекистондаги ишсиз аҳолини 75 хилдан ортиқ касб-ҳунарга ўқитаётган марказларимиз ҳақида дастлабки тушунчани бермоқчиман. Ўйлайманки бизнинг ўқитиш усулимиз ҳам сизлар учун қизиқарли бўлади".

Эслатма: Шу йилнинг сентябр ойида Эрфурт таълим маркази билан Германия стандартлари бўйича касбга ўқитиш марказини очишга доир ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.