Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-27
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 154 корхона ва ташкилот жами 500 дан ортиқ бўш иш ўрни билан қатнашди.
Меҳнат ярмаркасига шаҳар ва туманлардаги маҳаллалардан 480 га яқин фуқаро жалб қилинди. Тадбир натижаси бўйича 120 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, улардан 30 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан 16 нафар фуқарога касбга тайёрлаш курслари учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, 4 нафар ёшнинг ўзини ўзи банд қилишига йўналтирилган субсидия ажратиладиган бўлди.
Иштирокчиларга меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Вазирлиги
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг