Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Тор ёп маҳалласида ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан янги иш ўринлари яратилмоқда

error

2026-04-23

 Оилавий тадбиркорлик ва кредитлар: 

Жорий йил бошидан буён тадбиркорлик истагида бўлган 14 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада маҳаллада чорвачилик, паррандачилик ва тикувчилик каби янги йўналишлар иш бошлади. Хусусан, Муҳаббат Танешова 20 млн сўм кредит эвазига тикувчилик цехи очиб, янги иш ўрни яратган бўлса, Сардор Бутанов 100 млн сўмлик кредит асосида замонавий автоювиш шохобчасини барпо этди. Умуман олганда, 2026 йилнинг биринчи чорагида 3 та янги хизмат кўрсатиш ва савдо субъекти ташкил қилинди.



 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик: 

Маҳалладаги ижтимоий реестрга киритилган 78 та оиланинг турмуш шароити ўрганилиб, улар учун махсус «Индивидуал дастур» ишлаб чиқилди. Амалий чора-тадбирлар натижасида 11 нафар ишсиз фуқаро доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Ҳозирнинг ўзида камбағал оилалардан 3 киши доимий иш топди, 7 нафари ўзини ўзи банд қилди, 4 кишига эса кредитлар берилиб, уларнинг реестрдан чиқарилиши таъминланмоқда.