Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-21
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Қ.Азербаэв Нукус шаҳридаги "Жипек jolı" маҳалла фуқаролар йиғинида ўзига бириктирилган ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашди.
Учрашувда ёшларга яратилаётган имкониятлар, касб-ҳунар ўрганиш, бандлик масалалари юзасидан атрофлича суҳбат бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, турли таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — ёшларнинг қизиқиш ва истакларини инобатга олган ҳолда уларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашишдан иборат.
Айни вақтда 2 нафар ёшни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш жараёни бошлаб юборилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Вазирлиги
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг