Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Кўргазмали семинар бўлиб ўтди

error

2025-04-28

Бугун Кегейли тумани "Жүзимбағ"овул фуқаролар йиғинида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадини ошириш ва оилавий бандликни таъминлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.


Семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Эрлепесов, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Қ. Азербаэв Ўзбекистон Маҳаллалари Уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов, туман ҳокими А.Камалов ва тумандаги маҳалла фаоллари иштирок этди.

Семинар ҳудуддаги фаол фуқаролардан бири — Д.Ибатов хонадонида ташкил этилди. У ўзининг тажрибаси орқали иштирокчиларга томорқадан оқилона фойдаланиш натижасида қандай қилиб барқарор даромад ва доимий бандликни яратиш мумкинлигини амалий мисолда намойиш этди.

Семинарда томорқадан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида: Бундай ташаббуслар аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қишлоқ ҳудудларда иқтисодий фаолликни кучайтириш ва тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.