Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-14
Сафар Тахтакўпир туманидан бошланди. Вазир тумандаги "Ўзбекистон" маҳалласида жойлашган Сайхунобод тажрибаси асосида фаолият юритаётган Б.Усақовнинг хонадонида амалга оширилган ишлар билан танишди. Ушбу хонадонларида аҳоли даромадини ошириш ва томорқалардан унумли фойдаланиш бўйича инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, тумандаги ҳоким ёрдамчиларининг татбиқ қилган лойиҳалари билан ҳам яқиндан танишди.
Шундан сўнг, Ботир Зоҳидов "Даwқара" маҳалласидаги "Қаратереń" экотуристик комплекси бўйида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳудудда экологик мувозанатни сақлаш, маҳаллий туризмни ривожлантириш ва аҳолини банд қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олди.
Ташриф давомида томорқадан унумли фойдаланаётган, оилавий даромадларини оширишда фаол иштирок этаётган томорқа эгалари билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Улар ўз тажрибаларини бўлишди, мавжуд муаммолар ва ечимлар ҳақида фикр алмашилди. Вазирнинг бу учрашувлари одамларнинг ишбилармонлик кўникмаларини ошириш, ўз меҳнатидан кўпроқ даромад олиш имкониятларини кенгайтириш учун муҳим қадам бўлди.
Ботир Зоҳидов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллий ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Кейинги манзил Чимбой тумани бўлди.