Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири биринчи ўринбосари А. Қайратдинов Нукус шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари ва фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.

error

2025-05-15

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Ихтисослашувни кенгайтириш ва етакчи тадбиркорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ф.Абдуллазов ва Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Артиковлар иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама қилинди ва тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан ҳоким ёрдамчиларига тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодий фаолликни ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сармояларни жалб қилиш, солиқ имтиёзлари тақдим этиш ва кичик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.