Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида битирувчилар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

error

2025-06-05

Учрашувда талабаларга меҳнат қонунчилиги ҳақида тушунчалар бериш, меҳнат бозорида мос вакансияларни излаш кўникмаларини шакллантириш, ишга жойлашиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва иш берувчилар билан суҳбатлашиш усулларини ўргатиш, иш берувчилар учун институтда тайёрланаётган кадрлар салоҳиятини таништириш, ўқиётган ва битирувчи курс талабаларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.


Шунингдек, битирувчи ёшларнинг мамлакатимиз илм-фани, таълими, иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш тармоқларида, тадбиркорлик соҳаларида ўз ўрнига эга бўлиши, иш билан таъминланишига кўмаклашиш устувор мақсадларимиздан бири эканлиги таъкидланди.

           Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассиси Саламат Эримбетов, институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори вазифасини вақтинча бажарувчи Полатбек Калхановлар мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча касб-ҳунар сирларини ўрганиши, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар берди.


Таъкидлаш жоизки, жорий ўқув йилида Нукус давлат педагогика институтида бакалавриатнинг кундузги таълим йўналишлари бўйича 2 минг 100, сиртқи таълим йўналишлари бўйича 2 минг 181 талаба, магистратура мутахассисликлари бўйича 144 магистрант битириб чиқиши кутилмоқда.